Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди.
Унга кўра, Таиланд Ироққа қарши баҳс олиб боради, Тожикистон эса Афғонистон билан ярим финал йўлланмаси учун курашади.
Чорак финалнинг яна бир ўйинида Эрон ва Қирғизистон ўртасида кечади. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Вьетнамга қарши майдонга тушади. Жамоа кейинги босқичга чиқадиган бўлса, Эрон—Қирғизистон жуфтлиги ғолиби билан тушади.
Яна бир ўзига хос натижа: тарихда илк бор Марказий Осиё футбол ассоциациясининг беш жамоаси футзал бўйича Осиё кубоги чорак финалига йўл олди: Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон ва Афғонистон.
Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши ўйинида 24 апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да “Бангкок Арена”да старт олади.
Изоҳ (0)