Гонконгда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг яккалик баҳслари ўз якунига етди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 6 та медал жамғаришга муваффақ бўлди.
23 апрель куни мусобақа доирасида аралаш жамоавий йўналишдаги баҳслар ўтказилади. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини эслаб ўтамиз:
Олтин медал:
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
Кумуш медал:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
Бронза медал:
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Шоҳиста Назарова.
Изоҳ (0)