Дзюдо бўйича Гонконгда Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки олтин медалини қўлга киритди.
-100 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Музаффарбек Тўрабоев барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медал соҳибига айланди.
Тўрабоев финалда БАА вакили Жафар Костоевдан устун келди.
Изоҳ (0)