Футбол бўйича MLS чемпионати доирасида “Интер Майами” “Нешвилл” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Месси 2 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Луис Суарес эса ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди.
Шу тариқа Месси ва Суарес MLS мавсумида гол+пас тизимида биринчи ўринни бўлишиб турибди.
Лео ҳисобида 7 та гол ва 3 та голли узатма мавжуд бўлса, Суарес ҳисобида 6 та гол ва 4 та ассист мавжуд.
Шунингдек, “Реал Солт Лейк” ҳужумчиси Кристиан Аранго ҳам 8+2 натижа қайд этган. Аранго ва Суарес ҳисобида 9 та ўйин бўлса, Месси 6 та ўйинда бу натижага эришган.
Изоҳ (0)