UFC ярим енгил вазн чемпиони Илия Топурия АҚШда “Интер Майами”нинг ўйинига ташриф буюрди.
У ерда Топурия жамоа юлдузи Лионель Месси билан учрашди. Шунингдек, UFC чемпиони Серхио Бускетс, Луис Суарес ҳамда Хорди Альбалар билан ҳам кўришди.
“Интер Майами”нинг “Колорадо Репидс”га қарши учрашуви дуранг натижа билан якунланди. Учрашувда Месси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия февраль ойида Алекс Волкановскини мағлуб этиб, ярим енгил вазн тоифаси чемпионига айланганди.
Изоҳ (0)