Аргентиналик футболчи Лионель Месси “ПСЖ”да ўйнаб юрган вақтда парижликлар ҳимоячиси Ашраф Ҳакими билан муносабатлари таранг бўлган.
L’Equipe нашрининг хабар беришича, 2022/23 йилги мавсум сўнгида футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Машғулотлар вақтида улар бир-бирига овозини баланд қилиб гапирган. Вазиятга эса Неймар ва Серхио Рамос аралашган.
“Яхшиям Рамос бўлган, у ҳақиқий етакчи. Серхио вазиятни юмшатган”, — деб ёзади нашр номи ошкор этилмаган манбанинг гапларидан иқтибос келтириб.
Испаниялик футболчи “ПСЖ”да тез-тез бир-бири билан тортишиб қолган футболчиларни яраштириш билан шуғулланган.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2023 йилдан буён “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ашраф Ҳакими эса ҳамон “ПСЖ”да тўп суради.
Изоҳ (0)