Инсон саломатлиги билан боғланган муҳим тармоқ, мураккаб эпидемиологик вазият, айрим дори воситаларининг танқислиги уларнинг нарх ўзгарувчанлиги, ёш кадрларга жаҳон стандартларига мос равишда таълим бериш, фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг стратегик аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор исботлади.
Аҳолининг юқори самарали дори-дармонга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш фармацевтика саноатининг қай даражада ривожлангани билан боғлиқ. Юртимизда бу соҳада ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Бугунги кунда аҳолини сифатли, самарали, хавфсиз арзон дори воситалари билан таъминлаш Соғлиқни сақлаш тизимининг энг муҳим вазифаларидан бири Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорларда белгиланган чора-тадбирлар соҳани такомиллаштириш, халқимизнинг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли.
Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатимизда хавфсиз, самарали, арзон ва сифатли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган халқнинг турмуш даражасини юксалтириш учун миллий фармацевтикани такомиллаштиришга ҳаддан ташқари эътибор қаратаётганини алоҳида таъкидлаш муҳимдир. Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тасдиқланди.
Мазкур стратегия Фармацевтика соҳасига олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва сифатини ошириш, ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш ва уларнинг дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқариш йўналишида илмий изланишларини қўллаб қувватлаш каби қатор вазифалар юклатилган.
Мазкур вазифалар ижросини Агентлик ҳузуридаги янги барпо этилаётган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ичида қад кўтараётган, замонавий методикага асосланган Фармацевтика техник университетининг таълимга бўлган ислоҳотлари мисолида кўриш мумкин. Ушбу фармацевтика кластери янги дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқариш ҳамда биотехнологиялар соҳасидаги жаҳоннинг илғор тажрибаларини ўзида мужассам қилган бўлиб, таркибида фармацевтика тармоғи бошқаруви ва регулятори, халқаро университет, илмий-тадқиқот марказлари, вивариум, тажриба-синов маркази ва қатор юқори технологияларга асосланган халқаро ҳамда маҳаллий фармацевтика ва тиббиёт воситаларини ишлаб чиқарувчилар жамлайди.
Барча илғор технологияларни яратиш ва ишлаб чиқаришда амалиётга татбиқ қилиш учун етук мутахассислар зарурлиги сабаб Фармацевтика техник университети фармацевтика кластерининг марказий аъзосига айланган. Университет Буюк Британия ва Корея Республикасининг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда халқаро олий таълим андозаларига асосланган фармацевтика, биофармацевтика ва ҳаёт фанлари, биотехнология, юқори технологиялар ва саноат менежменти йўналишларида ёш кадрларни тайёрлашни мақсад қилган.
Олий таълим муассасасининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш мақсадида университет Буюк Британиялик ҳамкор Де Монтфорт ва Сандерленд университетлари билан “Фармацевтика” магистри, “Биокимё” бакалаври ва “Биотиббиёт фанлари” бакалаври дастурларини ишлаб чиқди ва халқаро аккредитациядан ўтказилди. Шу орқали мазкур ўқув дастурлари битирувчиларига Британия университетининг дипломлари топширилади. Ҳозирда шу йилнинг октябрь ойида таълим жараёнини фармацевтика кластерида бошлаш учун абитуриентлар қабули давом этмоқда.
Истиқболдаги режалар асносида Ўзбекистон ва Корея давлатлари раҳбарларининг қўллаб-қувватлашлари сабабли Корея Республикасининг EDCF-фонди молиялаштириши доирасида университет етакчи ходимлари кореялик мутахассислар доимий кампуси лойиҳаси устида фаол ҳамкорлик қилмоқда. “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида жойлашадиган мазкур янги кампусда илғор технологияларга эга бўлган ўқув-маъмурий бино, спорт комплекси ва АКТ маркази қад кўтаради.
Унда талабаларнинг самарали таълим олиши ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланиши учун замонавий ўқув ва илмий лабораториялар яратилади, ўқув материаллари ва таълим жараёни бошқаруви тўлиқ рақамлаштирилиши натижасида, халқаро андозалардаги таълим муҳити юқори малакали кадрларни тайёрлашга мустаҳкам замин бўлади. Ёшларни соғлом ва баркамол ривожланиши учун сузиш, футзал, баскетбол, волейбол, теннис, бадминтон, кураш ва гимнастика заллари кампус лойиҳасида режалаштирилган.
Шу билан бирга Жанубий Кореянинг Ёнсей ва Эвха университетлари профессорлари билан ҳамкорликда “Биофармацевтика”, “Саноат фармацевтикаси”, “Фармацевтика кимёси” йўналишларида қўшма ўқув дастурлари ишлаб чиқилмоқда.
Илмий салоҳиятни юксалтириш мақсадида шакллантирилган университетнинг илмий-тадқиқотлар стратегияси янги дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқишга йўналтирилган. Аҳоли саломатлигини таъминлаш ва долзарб касалликларга қарши курашишни мақсад қилиб, Стратегия доирасида Илғор фармацевтик таҳлил илмий маркази (Center фор Advanced Pharmacеутиcал Аналйсис - CAPА) ни ташкил этиш устида қизғин иш олиб борилмоқда.
Ушбу лабораторияда замонавий усуллар орқали янги дори воситаларини яратиш ва мавжуд препаратларни такомиллаштириш режаланган. Ушбу илмий марказ замонавий дори воситаларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг малакасини ошириш имкониятларини беради. Бу марказга қўшимча равишда, 2026 йилда “Фармакология ва фармагеномика” ва “Саноат фармацияси” илмий марказлари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Халқаро ва рақобатдош илмий изланиш олиб бориш учун кўп йиллар давомида машаққат билан ўстириладиган илмий-тадқиқотчи ходимлар керак. Ёш илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида университет Корея Республикасининг “Чангвон” университети (Тҳе Чангwон National University) профессори Ёнг Илл Ли (Ёнг Илл Лее) ни замонавий кадрлар тайёрлаш борасида илмий маслаҳатчи сифатида жалб этди.
Фармацевтика соҳасини малакали мутахассислар билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Ушбу йўналишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери учун кадрлар захирасини ривожлантириш мақсадида Фармагентлик грантлари асосида очиқ танлов асосида танлаб олинган 20 нафарга яқин ёшлар чет элларнинг нуфузли олий таълим муассасаларида фармацевтика, биофармацевтика, биотехнология, косметология, дори сифатини назорат қилиш мутахассисликлари бўйича магистратура ва докторантура босқичларида малака оширишиб келишди ва таълим олмоқдалар.
Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб қувватлаш йўналишида 1 нафар тадқиқотчи 2023 йилда PhD даражасини қўлга киритган бўлса, яна 2 нафар тадқиқотчи Буюк Британиянинг Де Монфорт университетида PhD даражасини олиш учун ўзининг илмий изланишларини бошлаб юборган.
Шунингдек, 3 нафар тадқиқотчи PhD илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш учун нуфузли илмий-тадқиқот институтлар билан ҳамкорликни амалга оширган бўлса, 1 нафар тадқиқотчи Кореялик олимлар билан ҳамкорликда DSc илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида турибди.
Университетнинг ёш тадқиқотчи ходимлари хориждаги топ-300 таликка кирувчи университетларда илмий изланишларни олиб бориш ниятида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганлар. Юқоридагилар инобатга олинса, университетнинг 40 ёшгача бўлган тадқиқотчиларининг улуши 88 % ташкил этади.
Ҳудудларда фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун Фармацевтика техник университети ходимлари топ-100 таликка кирувчи АҚШнинг Пурдю университети (Пурдуэ University) профессорлари томонидан “Дори воситаларини сифатини таъминлаш ва назорат қилиш” мавзусида 8 ойлик малака ошириш дастурларидан муваффақиятли тамомладилар. Бунинг натижасида “GxP” (Зарур фармацевтик амалиётлар) йўналишида 10 га яқин малака ошириш курслари ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунгача, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган 200 дан зиёд мутахассислар ушбу курсларда таълим олди. Курс якунида тингловчилар махсус сертификатлар билан тақдирланди.
Фармацевтика соҳасини малакали мутахассислар билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Ушбу йўналишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳамда Фармацевтика техник университети ташкил этилган. Кадрларнинг захирасини ривожлантириш мақсадида Фармагентлик томонидан 20 нафарга яқин ёшлар Англиянинг Сандерленд ва Де Монфорт университетларида фармацевтика, биофармацевтика, биотехнология, косметология, дори сифатини назорат қилиш йўналишларида магистратура ва докторантурага малака ошириш учун юборилган.
Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб қувватлаш йўналишида 1 нафар тадқиқотчи 2023 йилда PhD даражасини қўлга киритган бўлса, яна 2 нафар тадқиқотчи Буюк Британиянинг Де Монфорт университетида PhD даражасини олиш учун ўзининг илмий изланишларини бошлаб юборган. Шунингдек, 3 нафар тадқиқотчи PhD илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш учун нуфузли илмий-тадқиқот институтлар билан ҳамкорликни амалга оширган бўлса, 1 нафар тадқиқотчи Кореялик олимлар билан ҳамкорликда DSc илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида турибди.
Халқаро маслаҳатчи компанияларни жалб этган ҳолда фармацевтика соҳасини ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш ва таъминлаш мақсадида Фармацевтика техник университети кенг ҳамкорликни ўрнатмоқда. Университет халқаро илмий ҳамкорлари орасида жаҳон рейтингларида етакчи Данди университети, Пусан миллий университети, Ёнсей университети, Ханянг аниқ терапевтика институти ўрин олган. Ҳалқаро хорижий консултантлар билан биргаликда Фармацевтика техник университетини замонавий илмий фаолиятини ташкил этиш борасида истиқболли режалар ишлаб чиқилмоқда.
Университетнинг ёш тадқиқотчиларининг илмий тадқиқотлари мамлакатимиз аҳолиси саломатлигини яхшилаш, ўртача умр давомийлигини ошириш, онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни камайтириш мақсадига йўналтирилган. Бу илмий ишлардан қуйидагиларни таъкидлаш жоиздир:
1. Алгинат полимери асосида яратилган нанозаррачаларнинг дори воситаларини мақсадли етказиб бериш ва сезиш технологиялари учун афзалликлари (Унвеилинг тҳе Прагматиc Потентиал оф Алгинате-Басед Nanoпартиcлес ин Сенсинг Technology анд Смарт Delivery Апплиcатионс). Ушбу йўналиш ҳозирги кундаги долзарб бўлган дори воситаларини мақсадли етказиб бериш ва турли касалликларни эрта аниқлаш учун сезиш технологиясидан фойдаланишни ҳамда бу технологияларда наноматериалларнинг ўрни қандай эканлигини ифодалайди.
Хусусан, халқаро миқёсда энг кўп қўлланиладиган натрий алгинате биополимерининг юқоридаги технологиялар учун устунликларини акс эттиради. Замонавий биотиббиёт ва фармацевтика фанлари бугунги кунда нанозаррачаларга асосланган сенсорларни, айниқса биополимер нанозарраларни ишлаб чиқишга эътибор қаратмоқда. Ушбу усул орқали саратонни эрта аниқлаш ва бошқа турли диагностик амалиётларда кенг фойдаланиш мумкин бўлади.
2. Саратонни эрта аниқлаш ва биологик тўқималарда уларни кўра олиш усуллари (Cancer Детеcтион анд Био имагинг метҳодс). Маълумки, онкологик беморлар қабул қиладиган кимёвий воситалар организмнинг соғлом тўқималарини ҳам жадаллик билан жароҳатлаб келади. Ушбу ножўя таъсирни камайтириш мақсадида, кимёвий препаратларни айнан саратонга танлаб таъсир кўрсатиш учун нишонлаш муҳим ҳисобланади. Ушбу тадқиқот натижасида мавжуд онкологик препаратларни модификация қилиниши режаланган.
3. Тиббий мақсад учун тўқималарга дори етказиб бериш (Друг Delivery фор Medical Апплиcатион). Организмга киритилган препаратларни самарадорлигини ошириш ва препаратларнинг керакли концентрациясини қонда стабил ушлаб туриш мақсадида дори воситалари махсус технологиялар орқали ишлов берилади. Натижада, кўплаб беморларнинг даволаниш муддатларини қисқаришига ва тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг кўплаб мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этишга эришиш имкониятларини очади.
4. Раман-спектроскопия ускуналари ва имкониятларидаги сўнгги ютуқлар ва уларни фармацевтика ва биотиббиёт соҳасида қўлланилиши (Реcент адванcеменц ин Раман инструментатион анд cапабилитиэс анд тҳеир апплиcатион ин pharmаcеутиcал анд биомедиcал field). Раман-спектрометриясига асосланган ускуналар ва имкониятларидаги сўнгги ютуқлар фармацевтика ва биотиббиёт соҳаларида Раман-спектроскопиясининг потенциал қўлланилишини сезиларли даражада кенгайтирди. Ушбу ютуқларнинг мақсади фармацевтика ва биологик намуналарни аниқроқ ва сезгир таҳлил қилиш имконини берувчи Раман-спектроскопиясининг аналитик имкониятларини оширишдир. Бу дори воситаларини ишлаб чиқиш, сифат назорати ва тиббий диагностика соҳасида инқилоб қилиш потенциалига эга ва натижада соғлиқни сақлаш натижаларини яхшилашга олиб келади.
Раман спектроскопиясининг микроскопия ва тасвирлаш масса спектрометрияси каби бошқа тасвирлаш усуллари билан интеграциялашуви мураккаб биологик тизимлар ҳақидаги тушунчамизни кенгайтириб, кенг қамровли молекуляр маълумотларни тақдим этиши мумкин.
Бугун мамлакатимизнинг барча жабҳаларида ўзгариш ва ислоҳотлар шукуҳи кузатилмоқда, янги замон руҳи кириб бораётган таълим йўналишида ҳам профессор-ўқитувчилар, талабалар, ёш кадрлар, олимларнинг манфаатларининг устуворлиги сезиларли даражада ўзгармоқда, айниқса яқин йиллардаги илм-фан, технологиянинг ривожланиш динамикасига қарайдиган бўлсак, уларнинг мазмун моҳиятида ёшларнинг айниқса сифатли халқаро таълимнинг мамлакатимиз таълим сиёсатига татбиқ этилишининг босқичма-босқич жараёнини гувоҳи бўляпмиз.
Фармацевтика Техник Университети ректори, техника фанлари номзоди Абдумалик Джуманов
Изоҳ (0)