Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) Ш.Г. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 9 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) У.З. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган У.З. билан Telegram орқали танишиб, унга ўзини дорихоналарга дори етказиб берувчи тадбиркор эканлиги, агарда унга сармоя киритса, берилган пулларни дори савдосида айлантириб, кўрилган фойдадан вақтида беришини айтган. Алдов йўли билан 9 млн сўмни ўтказиб олгандан сўнг берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, У.З.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)