Тошкент вилояти ҳокими ҳарбий хизматда ҳалок бўлган хизматчиларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш учун 241 миллион сўм ажратди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги ҳарбий хизматда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.
Мазкур доирадаги ишларни амалга ошириш учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 241 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Изоҳ (0)