Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь—февраль ойларида 16 та хорижий давлатдан қиймати 58,5 млн долларга тенг бўлган 5 058 та юк автомобиллари импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Юк автомобиллари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 39 тага камайган.
Ўзбекистонга 2 ойда
- Хитойдан — 4 420 та;
- Кореядан — 503 та;
- Россиядан — 46 та;
- Польшадан — 38 та;
- Германиядан — 12 та юк автомобили импорт қилинган.
Аввалроқ, Ўзбекистонга 2 ойда қанча енгил автомобиль импорт қилингани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўтган икки ойида қандай автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда февраль ойида автомобиль бозорида фаолликнинг сезиларли пасайишига қарамай, янги енгил автомобиллар сегментида йил давомида сотувлар 8,4 фоизга ошгани айтилганди.
Изоҳ (0)