• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Форишдаги базальтга ишлов берадиган корхонани бориб кўрди (видео)

    Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, биринчи манзил Фориш туманидаги Basalt Uzbekistan кластери бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, Фориш ҳудуди бўйича вилоятдаги энг катта туман. Лекин ердан фойдаланиш самарадорлиги анча паст эди. Адир ва яйловларда, асосан, чорва боқилиб, саноат корхонаси бўлмаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Етти йил аввал Форишга саноат кириб келди — Олмоссой конидан базальт тошини қазиб олиб, ундан тола тайёрлаш йўлга қўйилди. Ноёб, инновацион технология асосида қурилиш саноати учун муҳим бўлган арматура ва сеткалар ишлаб чиқарила бошланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари 2019 йил январь ойида бу корхонага ташриф буюриб, унинг фаолиятни янада кенгайтириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шу асосида бозордаги талаб, хом ашё олинадиган конлар ўрганилди. Германия, Франция, Италия, Чехия каби давлатлардан энг замонавий технологиялар келтирилди. Натижада 300 гектар майдонда умумий қиймати 498 миллион долларлик олтита лойиҳа ташкил этилиб, корхона кластерга айланди.

    Президент хом ашё тошлари ва тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди.

    Кластерда йилига 177 минг тонна базальт тошидан махсус тола, директ ровинг, фибра, арматура, композит геосетка, қувурлар, мато ва иссиқлик-изоляция плиталари каби 42 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, ўтган йили 45 минг тонна 554 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланган. Уларга дунёда талаб юқори. Маҳсулотларнинг 80 фоизи АҚШ, Англия, Польша, Италия, Чехия, Грузия, Россия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларга экспорт қилинган.

    Кластерда 1 минг 700 дан ортиқ киши иш билан таъминланган.

    Мутахассисларнинг айтишича, базальтдан тайёрланган қурилиш материаллари зангламайди. Енгил, лекин мустаҳкам. Бетон қоришмаларининг ишқорли муҳитига, тузли ва кислота аралашмаларига чидамли. Деворга базальт материали ишлатиш мустаҳкамликни оширади, бинода иссиқликни яхши сақлайди. Ёнувчан эмаслиги яна бир муҳим томони. Шу билан бирга, маҳсулот нархи ҳам нисбатан арзон.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу маҳсулотларни коммунал хўжалиги, автомобилсозлик, тўқимачилик, нефть-газ ва бошқа тармоқларда қўллаш бўйича тақдимот қилинди.

    Президент бунинг афзалликларини тадбиркорларга тушунтириш, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича кўрсатма берди. Янги давлатларга сифат сертификатлари олиб, ташқи бозорга чиқишни янада фаоллаштириш, халқаро қурилиш ва саноат компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Келгуси йил кластернинг корхоналаридан бири — Basfiber treyd томонидан йилига 25 минг тонна базальт тошидан тола ва мато ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Ҳозирги пайтда 145 миллион долларлик зарур ускуналар келтирилган. Бу янги лойиҳа асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот ички эҳтиёжни қоплаш билан бир қаторда, 90 фоизи экспортга йўналтирилади.

    Мутасаддиларга шу ернинг ўзида 500 миллион долларлик, қўшилган қиймати юқори бўлган 20 турдаги янги лойиҳаларни жойлаштириш вазифаси қўйилди. Натижада қўшимча 2 мингта иш ўрни пайдо бўлади.

    08.04.2024, 14:55   Изоҳ (0)   8052
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан танишди

    10.02.2023, 14:23

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда яқинда ишга туширилган саноат корхоналарини бориб кўрди

    10.02.2023, 17:12

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда 3 янги корхонани ишга туширди

    10.02.2023, 22:20

    Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда — пойтахт ИИББ

    08.04.2024, 14:35

    Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади

    08.04.2024, 14:27

    “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдирмоқда” — Сенат 300 та автобус техник синовдан ўтказилмасдан йўловчиларга хизмат қилаётганини маълум қилди

    08.04.2024, 13:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.