Европа Чемпионлар Лигасининг 9 апрель, сешанба кунги ўйинларига ҳакамлар тайинланди.
“Арсенал” ва “Бавария” жамоалари ўртасидаги ўйинни Глен Нюберг бошчилигидаги швециялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. ВАР тизимида Пол ван Боэкел ва Дэннис Ҳиглер (иккиси ҳам Нидерландия) ишлайди.
“Реал” — “Манчестер Сити” учрашуви франциялик Франсуа Летескьега ишониб топширилди. Видеотакрорларда унга ҳамюртлари Жероме Брисард ва Уилли Делажо ёрдам беради.
Икки ўйин Тошкент вақти билан 10 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Изоҳ (0)