ҲАМАС раҳбарияти Исроилнинг асирга олинганлар борасидаги сўнгги таклифларини рад этди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, таклифларда ҲАМАС талаблари инобатга олинмагани уни рад этиш учун асос бўлган. ҲАМАС раҳбарияти адолатсиз келишувга рози бўлмаслигини маълум қилган.
“Улар рад этишди, уларнинг талабларига ҳеч қандай жавоб берилмаганини айтишди. Исроилнинг таклифларида янгича ҳеч нарсани йўқ, шунинг учун ҳам ҲАМАС уни қабул қилишдан маъно йўқ деб ҳисоблайди”, — дейилади CNN хабарида.
Манбага кўра, шу ҳафта бошида Исроил таклифи ҲАМАСга юборилган. Тинчлик келишуви режаси ҲАМАСнинг иккита асосий талабини акс эттирмаган: ғазоликларнинг шимолга чекловсиз қайтиши ва Исроил Мудофаа кучлари (IDF) қўшинларини ҳудуддан олиб чиқиб кетиш. ҲАМАС раҳбарияти шу икки талабини такрор ва такрор таъкидлаб келмоқда.
Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс, Исроилнинг Моссад директори Дэвид Барнеа ва Шин-Бет директори Ронен Бар шу ҳафта охирида Мисрда ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни давом эттириш учун учрашиши хабар қилинган. Ушбу вакиллар ўтган ойда Доҳада воситачилар билан музокаралар ўтказиш учун учрашган, аммо аниқ муваффақиятга эришилмаган.
Изоҳ (0)