Қозоғистонда 5 апрель куни содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Тошкент вақти билан 04:36 да Қозоғистонда 3,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,36 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 20 километр шимолий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Зангиота туманида 2 балл, 12 км.
- Учтепа туманида 2 балл, 15 км.
- Олмазор туманида 2 балл, 17 км.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган 4 балли зилзила ҳам Ўзбекистонда сезилганди:
- Янгиқўрғон туманида — 2 балл,
- Чортоқ туманида — 2 балл.
Изоҳ (0)