Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 5,01 сўмга кўтарилиб, 12 685,08 сўм бўлди. Евро 19,93 сўмга тушиб, 13 749,36 сўм бўлди. Рубль 0,20 сўмга пастлаб, 137,23 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси бир кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 680,07 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
Тижорат банкларида доллар сотув курси 5 апрель куни 12 745 сўмгача чиқди.
Изоҳ (0)