• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Аҳолининг валюта курси ўзгариши ва ёқилғи-энергетика нархлари ошишидан хавотири юқори — Марказий банк

    Февраль ойида аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари 13 фоизни, тадбиркорлик субъектлариники 12,7 фоизга тенг бўлди. Бу ҳақда Марказий банк респондентлар билан ўтказилган сўровномага таяниб маълумот берди. 

    Инфляция кутилмаларининг омиллар рўйхатида валюта курси ўзгариши ҳамда ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашуви хавотирлари энг юқори даражада ошган. Хусусан, аҳолининг 56 фоизи, корхоналарнинг 57 фоизи валюта курсининг ўзгаришидан энг кўп хавотир билдирган.

    Шу билан бирга, аҳолининг 54 фоизи, бизнеснинг 49 фоизи келгусида нархлар ошиши айнан ёқилғи ва энергия нархларининг ошиши ҳисобига юз беради, деб ҳисобламоқда.

    Аҳоли ва тадбиркорларда коммунал хизматлар нархи кўтарилиши билан боғлиқ кутилмалар 34–39 фоиз, транспорт қимматлашиши бўйича 33–35 фоиз атрофида шаклланган. 

    Келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши ҳамда транспорт харажатлари ошишини қайд этган респондентлар улуши ошган бўлса, нархларни сунъий кўтарилишини омил сифатида белгилаган респондентлар улуши камайган.

    Аҳолининг энг юқори инфляцион кутилмалари тиббиёт соҳасида (15,5 фоиз) қайд этилган. Келгусида нархлар шаклланиши бўйича энг паст кутилмалар қишлоқ хўжалиги соҳасида (11,3 фоиз) кузатилган. Тадбиркорлик субъектларининг энг юқори инфляцион кутилмалари маданият ва транспорт соҳаларида (13,6 фоиз) бўлса, энг паст инфляцион кутилмалар ҳунармандлар томонидан (9,3 фоиз) қайд этилди.

    Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг энг юқори инфляцион кутилмалари Самарқанд вилояти (15,8 – 16 фоиз) ва Тошкент шаҳрида кузатилган. Энг паст кутилмалар эса Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида (9,1 – 9,7 фоиз) қайд этилди.

    Марказий банк сўрови натижаларига кўра, даромадлари 7 миллион сўмдан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари нисбатан юқори даражада шаклланган.

    Февраль ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан бир оз секинлашиб, 12,7 фоизни ташкил этган. Сезилган инфляция даражасининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (16,1 фоиз) ва Сирдарё вилоятида (13,9 фоиз) қайд этилган бўлса, энг паст сезилган инфляция даражаси Қорақалпоғистон Республикасида (9,1 фоиз) кузатилган.

    Марказий банк январь–февраль ойларида аҳоли томонидан билдирилган нархларда юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товар ва хизматлар бўйича ҳам ахборот берган. Сўровда қатнашганлар бензин ва ёқилғи нархларидаги ўсиш энг юқори бўлганини айтган. Яъни нархлар қимматлашиши январда 46 фоизни, февралда 51 фоизни ташкил этган. Кейинги ўринда йўлкира ва ташиш хизматлари нархларидаги ўсиш энг юқори экани қайд этилган бўлиб, январда бу кўрсаткич 23 фоизга, февралда 32 фоизга ўсган.

    Эслатиб ўтамиз, 2024 йил февралда Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси сўнгги 8 йил ичидаги энг паст даражага тушиб, 8,3 фоизни ташкил этганди.

    12.03.2024, 15:05   Изоҳ (0)   12024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўтган йили Россиядаги мигрантларимизнинг Ўзбекистонга пул ўтказмалари 39 фоизга камайди” — Мамаризо Нурмуродов

    26.01.2024, 08:31

    Ўзбекистонда инфляция 8 йил ичидаги энг паст даражага тушди

    01.03.2024, 12:26

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    01.03.2024, 16:08

    Ўзбекистонликлар маблағларини асосан нимага сарфламоқда?

    02.03.2024, 10:55

    Ўзбекистоннинг 2016–2023 йилларда аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулоти қандай ўзгарди?

    06.03.2024, 19:11

    UzAuto Motorс Cobalt моделини янгилайди. Бунинг учун қанча маблағ сарфланади?

    04.03.2024, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.