Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги банкда сохта Миллий гвардия ходими қўлга тушди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2 апрель куни соат 09:30 ларда Марғилон шаҳрида жойлашган “Бизнесни ривожлантириш” банкида хизмат вазифасини ўтаётган қўриқлаш бўлими ходимларининг сергаклиги туфайли қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини қўриқлаш хизмати ходимиман, деб юрган ушбу шахс аслида Марғилон шаҳар “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи 20 ёшли фуқаро Ш.Х. экани аниқланган. Ушбу фуқаро Марғилон шаҳар ИИБ масъул ходимларига топширилиб, ҳарбий кийим-кечаклари ва бошқа анжомлари олиб қўйилган.
Изоҳ (0)