Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги савдо уйи рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
![](/static/2024/04/03/2024-04-03 20.02.28-lMywFAiB.jpg)
Маълум қилинишича, бунда ривожланган давлатларга Made in Uzbekistan белгиси остида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспорти ҳажмини ошириш мақсад қилинган.
Мазкур савдо уйи ҳузурида кўргазма зали сифатида доимий фаолият юритувчи шоу-рум очиш ҳам режалаштирилган.
Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг турли маҳсулотлари кенг ассортименти — озиқ-овқат, мева-сабзавот, тўқимачилик-текстиль, ипак, кимё, кулолчилик маҳсулотлари ҳамда заргарлик буюмлари намойиш этилади.
Изоҳ (0)