Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2 апрелдан Тошкентда машғулотларга киришади.
Режага мувофиқ, йиғиннинг иккинчи қисми 6 апрель санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирилади. Терма жамоа назорат учрашуви доирасида 10 апрель куни Хитойга қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, дастлабки йиғинга асосан маҳаллий клубларда тўп сурувчи футболчилар жалб этилди. Айни пайтда легионерлар клублари билан музокаралар давом этмоқда ва якуний рўйхат ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Изоҳ (0)