Тошкент вилояти Янгийўл туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “А.Н.” фермер хўжалиги масъул шахслари имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига харид қилинган 175 бош чорва молини нақд пулга сотиб юбориб, жами 3,1 миллиард сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда хусусий боғча қуриш учун ажратилган 356 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)