Ўзбекистонда февраль ойи учун 53,2 миллиард сўм кешбэк тўланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
![](/static/2024/Fozilbek/1200x-1 (1)-26sds.jpg)
Қайд этилишича, умумий ҳисобда йил бошидан буён 62,6 миллион чек учун 101,6 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилган.
Тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
- Тошкент шаҳри — 46,8 миллиард сўм;
- Тошкент вилояти — 10,3 миллиард сўм;
- Самарқанд вилояти — 7 миллиард сўм;
- Фарғона вилояти — 6,9 миллиард сўм;
- Андижон вилояти — 4,4 миллиард сўм.
Харид чекини сканерлаган фуқароларга кешбэк қайтариш амалиёти
2021 йилнинг октябрь ойида президентнинг назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарори қабул қилинганди. Ҳужжат билан 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ҳамда ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекини QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.
Изоҳ (0)