Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Жомбой, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Каттақўрғон туман бўлим томонидан ДХХ ва туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Мўминхўжа” МФЙ ҳудудидаги уйда яшовчи Р.С. тижорат мақсадида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 587,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Жомбой туман бўлим томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.” фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган Н.И. фермер хўжалиги сув насосини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 260,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Учқўрғон туман бўлим томонидан “Учқўрғон тумангаз” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “Д.С.” МЧЖ раҳбари Р.С. новвойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 135,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)