Ўзбекстонда 2024 йилнинг январь–февраль ойларида хорижий инвестициялар иштирокида 544 та янги корхоналар ташкил этилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
![](/static/2024/04/01/дўкон-r7jVXFjI.jpg)
Маълум қилинишича, савдо соҳасида 234 та хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этилган бўлса, ушбу кўрсаткич саноат соҳасида 84 тани ташкил этади.
Шунингдек:
- ахборот ва алоқа соҳасида — 47 та;
- қурилиш соҳасида — 39 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 28 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 15 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида — 12 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида — 6 та;
- бошқа соҳаларда — 79 та.
Изоҳ (0)