Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мунтазам текширув вақтида аниқланган умуртқа чурраси бўйича операция қилинади. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Даволаниш муддати давомида унинг ваколатлари вақтинчалик адлия вазири Ярив Левинга ўтади. Биньямин Нетаньяхунинг жарроҳлик амалиёти ҳарбий вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг 31 март куни кечқурунга мўлжалланган эди. Операция давомида Нетаньяху тўлиқ наркоз остида бўлиши айтилган.
Исроил бош вазирида умуртқа чурраси мунтазам текширув вақтида аниқланган, — дея таъкидлади Нетаньяхунинг матбуот котиби.
2023 йилда ҳам Исроил бош вазирида юрак стимулятори имплантацияси бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилганди. Операция ўтказишга юрак ритмини кузатиш учун аввал ўрнатилган қурилма юрак стимулятори имплантацияси зарурлигини билдирганидан кейин қарор қилинган. Ўшанда ҳам Ярив Левин бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)