“Ўзгидромет” ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 1 апрель кундузи Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
2—3 апрель кунлари республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво оқими кириб келади. 2 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 3 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
1—3 апрель кунлари ҳаво ҳарорати 15-20 даража атрофида бўлади.
4—5 апрелда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 18-23 даражагача, баъзи жойларда 25 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳарорат асосан 5-10 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда 2—4 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, қор кўчиш хавфи сақланиб туради.
Тошкентда 1—2 ва 4—5 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 1—3 апрелда 16-19 даража, 4—5 апрелда 19-22 даража бўлади. Ҳарорат кечалари асосан 5-10 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)