Ўзбекистонда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 29 март куни ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида белгиланди.
Ҳар бир вилоятда иккитадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.
Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.
Президент йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этди.
Изоҳ (0)