“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола инглизлар жамоасини тарк этишни режалаштирмоқда.
Football Insider хабарига кўра, Гвардиола амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етганидан кейин “Манчестер Сити”ни тарк этади. Қайд этилишича, Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этгач, мураббийлик фаолиятида танаффус қилишни режалаштирмоқда.
Гвардиола қўл остида “Манчестер Сити” ўз тарихида илк бор УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Ўтган мавсумда инглиз жамоаси требл билан мавсумни якунлашга муваффақ бўлди. Испаниялик “шаҳарликлар” бошқарувида беш марта Англия чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Гвардиола фаолияти давомида “Барселона” ва “Бавария” клубини ҳам бошқарган. Умуман олганда, испаниялик мутахассис барча клублар билан 37 та соврин, жумладан, уч бора УЕФА Чемпионлар Лигасини қўлга киритган.
Изоҳ (0)