• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида пул ундириш учун одам ўғирлаган уюшган жиноий гуруҳ ушланди (видео)

    ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан босқинчилик ва одам ўғирлаш жиноятларини режалаштирган уюшган жиноий гуруҳнинг ҳаракатларига чек қўйилди.

    Фото: Видеодан кадр

    Маълум қилинишича, 1988 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган шахс 2001 йилда туғилган фуқарони ноқонуний йўллар билан АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 36 минг доллар пул олган.

    Бироқ Мексика орқали АҚШга ўтмоқчи бўлган фуқаро чегара хизмати томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган. Шундан сўнг у сарфланган пулларини қайтаришни талаб қилиб, 18 минг долларни олган.

    Уддабурон тадбиркор мижозининг бу ҳаракатларидан кейин унга нисбатан адовати уйғониб, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс билан ўзаро тил бириктириб, Мексикадан қайтган фуқарони ўғирлаб, ундан пул талаб қилишни режалаштирган.

    ИИВ тезкор қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Юқори Чирчиқ туманидаги далаҳовлига ўғирлаб келинган шахсни ва буюртмани бажариш учун талаб қилинган пулларни қабул қилиб олган жиноий гуруҳ аъзолари ушланган.

    Улардан махсус ишлов берилган пуллар ва қўрқитиш учун сақлаб келинган металлдан ясалган сохта тўппонча ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми “б” банди, ва 137-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисми “б” банди  билан жиноят иши қўзғатилди.

    Ҳозирда ИИВ тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    29.03.2024, 15:18   Изоҳ (0)   3573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда тадбиркорнинг уйидан 2 млн доллар ўғирламоқчи бўлган гуруҳ ушланди (видео)

    15.04.2023, 00:40

    Тошкентда жиноий гуруҳ ЙПХ ходими формасида одам ўғирлади

    17.05.2023, 09:10

    Тошкентда фарзандини олиб қочиб, хотинидан яшириб келган эркакка жиноий иш очилди 

    01.02.2024, 20:03

    Сирдарёда 400 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ аниқланди 

    29.03.2024, 14:55

    Ўзбекистонда қайта ишланадиган фойдали чиқинди аҳолидан сотиб олинади

    29.03.2024, 14:26

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади

    29.03.2024, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк киноси юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен тўнғич фарзандининг туғилган кунини нишонлади

    Лайфстайл | 17 май, 15:40

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистон | 17 май, 15:20

    “Бу диққатни ўзига тортадиган ва илҳом бағишлайдиган маскан” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 17 май, 15:00

    Тўрт ёшли блогер қиз Forbes’нинг “30 дан 30 гача” рўйхатига кирди

    Лайфстайл | 17 май, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.