Санкт-Петербургда 29 ёшли ўзбекистонлик эркак кўчада пичоқ билан қуролланган ҳолда югурди. Бу ҳақда “78.ру” хабар берди.
27 март куни маҳаллий аҳолидан бири полицияга қўнғироқ қилган. У ноадекват эркак кўчада пичоқ билан югуриб, “теракт” ҳақида хабар берганини айтган. Полиция ҳолат юзасидан Маршал Тухачевский проспектини кўздан кечирган ва ҳеч қандай портловчи мосламани топмаган.
Шундан кейин мигрант полиция бўлимига олиб кетилган. У 2024 йил 25 мартгача миграция органларида рўйхатга олинган. Айни дамда у қўлга олинганлар учун махсус хонага жойлаштирилган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)