Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари, олигарх Райимбек Матраимов Бокудан Бишкекка экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Маълум қилинишича, Матраимов ҳукумат самолётида Бишкекка олиб кетилган. У билан бирга “Ошгаз” корхонасининг собиқ директор ўринбосари Тилек Матраимов ҳам бўлган. Бундан ташқари Озарбайжондан Матраимовнинг уч нафар ака-укаси – Тилек, Руслан ва Исломбек олиб келинган.
Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, божхона хизматининг собиқ раҳбари ўлдирилган “қонундаги ўғри” Қамчи Кўлбоев билан яқин алоқада бўлиб, божхона ходимлари ва ҳукумат амалдорлари орасидан жиноий гуруҳ тузган.
Райимбек Матраимов “Ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш” ва “Жиноий даромадларни легаллаштириш” бўйича жиноий ишларга жалб қилинган. 2024 йил январь ойи охирида Райимбек Матраимов Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қидирувга берилган ва унинг миллиардлаб сўмлик кўчмас мулки давлат ҳисобига ўтказилганди.
Изоҳ (0)