Қирғизистонда мамлакат раҳбариятига суиқасд уюштиришни режалаштирган халқаро уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, “24.кг” хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари халқаро жиноий гуруҳга аъзо бўлган 5 нафар Озарбайжон фуқаросини қўлга олган. Улар:
- Алиев В.М.,
- Багҳиров С.А.,
- Асгаров М.О.,
- Бекҳбудрв М.С.
- Маммадов З.И.
Асгаров М.О. криминал оламда “Бродяга” мақомини олган. У жиноий муҳитини мустаҳкамлаш, ўз мавқейини ошириш мақсадида мамлакат раҳбариятига суиқасд уюштириш учун Қирғизистонга шериклари билан келган.
“Уларнинг жиноий режалари давлатнинг бутун посцовет ҳудудига таъсир кўрсатган уюшган жиноий гуруҳларга қарши фаол кураш сиёсати билан боғлиқ. Уларнинг жиноий режалари маҳбуслар, маҳкумлар ва озодликдаги шахслар ўртасида жиноий мафкурадан оммавий воз кечиш, давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш фонида юзага келган. Бу ҳолатдан қўрққан хорижлик криминал етакчиларнинг норозилигига сабаб бўлган”, — дея аниқлик киритди давлат қўмитаси.
Изоҳ (0)