Футбол бўйича ўртоқлик ўйини доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 26 март, сешанба куни Қатарга қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Алишер Одилов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим Тимур Кападзе шогирдларининг кичик устунлигида якунланди.
Иккинчи бўлим бошида эса Қатар ҳисобни тенглаштирди. 54-дақиқада эса Ҳусайн Норчаев пенальтини аниқ амалга ошириб, Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
78-дақиқада Алибек Давронов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда Ўзбекистон ОТЖ бир киши кам бўлиб ўйнади. Шунга қарамасдан Олимпия терма жамоаси ғалабани қўлга киритди.
Доҳадаги йиғин давомида жамоалар 23 март куни ҳам назорат ўйини ўтказган эди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Ўртоқлик ўйини
26 март, сешанба
Қатар U-23 – Ўзбекистон U-23 1:2
Ўзбекистон U-23: Владимир Назаров, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Алибек Давронов, Асадбек Раҳимжонов, Саидазамат Мирсаидов, Абдурауф Бўриев, Умарали Раҳмоналиев, Жасурбек Жалолиддинов, Алишер Одилов, Ҳусайн Норчаев, Отабек Жўрақўзиев.
Изоҳ (0)