Футбол бўйича Евро—2024 саралаши доирасида Грузия терма жамоаси Грецияга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг асосий дақиқалари 0:0 ҳисоби билан якунланди. Қўшимча бўлимларда ҳам дарвозалар ишғол этилмагач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.
Пенальтиларда эса 4:2 ҳисобида Грузия ғалаба қозонди ва Европа Чемпионатига йўл олди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Грузия ўз тарихида илк бор Европа Чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Терма жамоа турнирнинг F гуруҳидан жой олади. Гуруҳда Грузиядан ташқари Туркия, Португалия ва Чехия терма жамоалари жой олган.
Евро—2024 саралаши
26 март, сешанба
Грузия – Греция 0:0 (4:2)
Грузия: Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Кверквелия, Двали, Китейшвили (Квеквескири, 104), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 104), Кварасхелия (Квилитая, 109), Зивзивадзе (Микаутадзе, 74), Шенгелия (Ситаишвили, 86).
Греция: Влаҳодимос, Болдок (Рота, 60), Ҳасидякос (Ресос, 105), Мавропанос, Симикас, Бакасетас, Манталос (Буҳалакис, 99), Курбелис (Сиопис, 67), Пелкас (Константелиас, 61), Масурас, Иоаннидис (Якумакис, 90).
Огоҳлантиришлар: Болдок (6), Ҳасидякос (35), Зивзивадзе (42), Мавропанос (44), Кверквелия (50), Константелиас (90), Рота (90+3).
Четлатиш: Лория (45+3).
Изоҳ (0)