• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бизни кимдир ёмон кўрса, демак, биз ишлаяпмиз!” — ўзбек журналистикасидаги камчиликлар ҳақида Беруний Алимов

    Бугунги кунда ахборот ўта қудратли кучга айланиб улгурди ва бу маконда ўзига яраша кураш кечмоқда. Америкалик сиёсатшунос Жозеф Най ўзининг “Soft power” (“Юмшоқ куч”) асарида ахборот қай даражада муҳим қурол эканлигига тўхталиб, “ахборот асрида сиёсат бу ҳикояда ғолиб чиққанларга тегишлидир”, деб ёзган эди.

    Ўзбекистон ҳам бораётган ахборот курашига тайёргарлик кўриши лозим. Албатта, бунда мамлакат ичидаги маҳаллий ОАВлар ва журналистика муҳим ўрин тутади. “Дарё” Ўзбекистондаги ОАВ ҳолати, журналистиканинг асл функциялари ҳамда соҳадаги нуқсон ва камчиликлар ҳақида “Янги медиа” таълим маркази директори Беруний Алимов билан суҳбатлашди.

    – Келинг, суҳбатимиз аввалида журналистика соҳасига энди қадам қўяётган ёшлар ҳақида гаплашсак. Бугун етишиб чиқаётган ёш журналистлардан қанчалик кўнглингиз тўлади? Ёш журналистларга журналистиканинг асосий тамойиллари ва соҳанинг этика қоидаларини қанчалик ўргата оляпмиз?

    – Ҳозирги вақтда журналистика соҳасида этика қоидалари бузилаётганига кўп гувоҳ бўлмоқдамиз. Профессионал нуқтайи назардан ҳам мен соҳадан тўлиқ кўнглим тўлаётгани йўқ. Назаримда, бизнинг журналистикамизда ютуқлардан кўра, камчиликлар кўпроқ. Шунинг учун кўпроқ ўз устимизда ишлашимиз керак.

    Агар этика нуқтайи назаридан қарасак, бу олимларимиз томонидан жуда чуқур ўрганилган. Ким бўлмасин, шу соҳага қадам қўйдими, журналистиканинг қонун-қоидаларига риоя этиши шарт. Масалан, устозимиз Хуршид Набиевич айнан журналист этикаси бўйича докторлик диссертацияси ёзган. У кишининг китоблари барча жойларда бор. Ҳозирги ёшларнинг бир баҳонаси бор, у ҳам бўлса адабиёт етишмаслиги. Бундан ташқари, талабалар хорижий тилни билмаслигини ўқитувчиларга айтиб қўйишади. Ваҳоланки, ўша талаба ўзбек тилидаги китобни ҳам очиб кўрмаган бўлади. Шу нуқтайи назардан, журналистика соҳасида таълим олаётган талаблар ўқиётган бўлса, у талабадан кўнглим тўқ. Аммо соҳани танлаб, билим олмай юрган талабалар келажакда ўз-ўзидан бу соҳадан тушиб қолади. Яъни кадрларнинг ўзи элакдан ўтади.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    – Бугунги кунда ахборот ўта қудратли кучга айланиб улгурди ва бу маконда ўзига яраша кураш бормоқда. Ўзбекистон журналистикаси ва жамияти бундай курашларга қанчалик тайёр?

    – Биз XXI аср кириб келаётганида журналист сифатида жуда хурсанд бўлган эдик. Яъни XXI аср ахборот асри, ана энди бизнинг асримиз келди, деб ўйлагандик. Лекин бугунги кунга келиб журналистиканинг жилови қўлимиздан чиқиб кетди. Сабаби халқимиз сифатли журналистикадан кўра, бир ёқлама ёритилган ахборотга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Тўғри, одамларни олдида ўз ишончимизни йўқотган вақтларимиз ҳам бўлди. Лекин энди бу ишончни қайтиб олишимиз зарур. Буни кўпроқ таҳлилий, чуқур ўрганилган журналистик суриштирувларни халққа тақдим қилиш орқали қайтариш лозим. Яъни олди-қочди ахборотдан тийилишимиз керак. Бўлмаса, бу кетишда журналистика ўз обрўсини батамом йўқотиши мумкин.  

    Бугунги глобал дунёдаги ахборот курашига Ўзбекистондаги журналистиканинг ўзи ҳам дош бера олмаяпти. Сабаби ахборот босими кучли. Биз бир томондан эркин ҳаракат қиляпмиз, бироқ соҳада муаммолар ҳали етарли. Иккинчи томондан, ўқувчи нуқтайи назардан халқимиз ҳали ахборотни қайси бири сифатли, қайси ахборот сифатсиз эканлигини билмайди. Чунки журналистларнинг ўзи баъзида алданиб қолган ҳолатлари кўп. Журналист профессионал нуқтайи назардан жамиятни ҳам ҳимоя қила олиши керак.

    – Журналистиканинг функцияларидан бири бу —  жамиятни тарбиялаш ҳисобланади. Бугун ушбу функция қанчалик ишламоқда?

    – Тўғрисини айтсам, бугун мен Ўзбекистондаги журналистика ўзининг фундаментал вазифа ва мақсадларига эриша олмаяпти, деб ўйлайман. Айрим ҳамкасбларимиз Ўзбекистонда очиқлик етишмайди, молиявий қийинчиликлар мавжуд, дейиши мумкин. Лекин 150 йил олдинги жадидлар, Сталин даврида ва қайта қуриш йилларида журналистика қийинчиликларни бошдан ўтказиб, курашиб келган. Журналистика “олма пиш, оғзимга туш”, дейдиган соҳа эмас. Агар шундай инсон бўлсангиз, журналистикадан кетиш керак. Журналистика фақат кураш орқали оёққа туриши мумкин. Журналистикани кўплаб давлат амалдорларига, бизнесменларга ёқмайди. Бу табиий ҳолат. Журналистика кимгадир ёқиш учун ҳаракат қилмайди. Бизни кимдир яхши кўриши шарт эмас. Журналист фақат объектив маълумотни ўқувчига етказиш билан шуғулланиш керак.

    – Ўзбекистондаги ОАВлар ичида сариқ матбуот вакиллари ҳам борми?

    – Афсуски, бор. Бугун аудитория журналистикага айтганини қилдирмоқда. Аслида, бундай бўлиши керак эмас. Соҳа вакиллари нима муҳим эканлигини англаб, информация тайёрлаб, халққа етказишимиз лозим. Оддий мисол тариқасида тушунтирсам. Мисол учун, уйда ёш болангиз бор. Агар сиз ундан нонуштага нима ейсан, деб сўрасангиз, у музқаймоқ ейман, деб жавоб беради. Бола тушликка ҳам музқаймоқ, кечаси ҳам музқаймоқ ейишни истайди. Лекин бола ўсиши керак, турли витаминларни истеъмол қилиши зарур. Журналистлар ахборот ва тарбиявий масъулиятни бўйнимизга олганмиз. Одамлар шов-шувли ахборотни кўпроқ ўқиётган экан, деб сариқ матбуот бўлиш журналистика эмас. Майли, камроқ ўқувчилар бизни мутолаа қилсин, лекин  ҳақиқий, ўзимизнинг кузатувчиларимиз ўқисин. Audiтория сон билан ўлчанмайди. Соннинг орқасидан қувиш керак эмас. Журналистикада сифат биринчи ўринда туриши зарур. Ахир сўзнинг масъулияти бор.

    – Бугун жамиятимизда негатив ахборотга қизиш жуда кучли. Яъни одамларга кўпроқ қандайдир фожиа бўлгани қизиқ бўлиб қолди. Бу жамият билан боғлиқми ёки ОАВ жамиятни шунга ўргатиб қўйдими?

    – Олдинлари давлат идоралари матбуот учун анча ёпиқ эди. Масалан, Ички ишлар вазирлиги ҳар ойда қанча автоҳалокат бўлаётгани тўғрисида статистика тақдим қилмас эди. Ҳозир бу маълумотларни бемалол оласиз. Ҳозир журналистлар бундан ўзини тия олмай, қаерда қонли воқеа юз берган бўлса, шундай ҳодисаларни кўпроқ жамиятга узатмоқдамиз. Бу ҳолат жамиятдаги негатив ахборотга бўлган очликни кучайтириб юбормоқда. Инсон психологиясида қўрқувга нисбатан қизиқиш мавжуд. Чунки бизни ёшлигимиздан қўрқитиб келишади. Шунинг учун инсонлар ҳар доим қўрқинчли ахборот излайди.

    Беруний Алимов
    Фото: “Дарё”

    Бугун одамларни объектив ахборот ҳам қизиқтирмай қўйди. Масалан, бир қишлоқда мактаб қурилди деб хабар берилса, одамлар бунга оддий муносабат билдиради. Бундай ҳолат фақат Ўзбекистонда юз бермаяпти, бу босқичдан барча мамлакатлар ўтган. Лекин бизда ушбу жараён бир оз чўзилмоқда. Ҳали олди-қочди ахборотдан жамият тўяди. Ана шунда ҳақиқий журналистика майдонга чиқади.

    – Бундай ахборотга бизни жамият тўярмикан?

    – Менимча, тўямиз. Менга бир нечта ҳуқуқшунослар “блогерларни қандай қилиб йўлга солиш мумкин” деб савол берди. Биз блогерларнинг олдига тўғаноқ бўлиб чиқишимиз керак эмас. Улар яна ҳам эркин ҳолда ривожлансин, маълум соҳаларга ихтисослашсин. Ҳозир кўплаб блогерлар ҳокимлик ёки вазирликларга ёпишиб олган.

    Блогерлар қаерда хато қилмоқда? Улар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаган ҳолатда хатога йўл қўймоқда. Шунинг учун биз блогерларга тўсиқ қўйишимиз керак эмас. Яъни биз блогерларга ҳуқуқларини тушунтиришдан чарчамаслигимиз лозим. Агар блогерлар ўз ҳуқуқларини билса, камроқ хато қила бошлайди.

    Илмий раҳбарим Хуршид Набиевнинг бир гапларини гипотеза сифатида келтираман. У киши “XXI аср ахборот асри бўлса, XXII аср ахборот этикаси асри бўлади”, деб айтган эдилар. Яъни XXII асрда бизга оид бўлган ахборотнинг барчаси интернетга сизиб чиққан бўлади. Кейин ақлни ишлатиб, этика нуқтайи назаридан ҳаракат қилмасак, жамият инқирозга учрайди. Биз ахборот асрининг ўзини еб тамом қилишини бир четда кузатиб тура олмаймиз. Бунинг чорасини кўришимиз шарт.

    Журналист аёл
    Фото: Дзен

    – Одамлар нега муаммолар ҳақида давлат ташкилотларига эмас, журналист ва ОАВга мурожаат қилмоқда?

    – Бунинг асоси мавжуд. Биринчидан, давлат идоралари халқимизни қониқтирадиган даражада жавоб бера олмаяпти. Буни тан олишимиз керак. Иккинчидан, халқ кўпроқ давлат идораларини эмас, балки журналистларни ўзига яқин тутади. Яъни давлат дарёнинг бир томонида бўлса, журналистлар дарёнинг бу томонида.

    Ҳозир кўпчилик блогерларга мурожаат қилади. Тўғри, блогерлар муаммони кўтаради. Бугун кўпроқ айнан блогерларга эътибор қаратилмоқда. Ҳатто баъзи ҳокимиятдаги ахборот хизмати бошлиқларига блогернинг овозини ўчириб келиш учун топшириқлар берилмоқда. Назаримда, халқимиз фақат блогерларга мурожаат қилиши ўринли эмас. Агар маиший муаммолар бўлса, бошқа гап. Лекин одамлар адвокатга мурожаат қилиш керак бўлган вазиятда блогерга мурожаат қилмоқда. Ваҳоланки, улар ҳам текинга ишламайди. Шу пулни одамлар профессионал адвокатга берса, менимча, адвокат кўпроқ ёрдам бера олади. Масалан, суд адолатли ҳукм чиқармаган бўлса, блогерга бориш шарт эмас. Юқори инстанцияга мурожаат қилиш лозим. Чунки судлар ҳам оппоқ эмас. Мисол учун, тафтишдан кейин суд қарори ўзгарган ҳолатлар ҳам бўлган. Ўлдирилган одамлар оқланган вазиятлар бор. Қани бу ерда блогерлар? Шунинг учун одам ҳам бир нарсани — дод солиш билан иш битмаслигини англаши зарур.

    Шунингдек, блогерлар журналистларга ўхшаб этика кодексларини ишлаб чиқишлари лозим. Чунки кўплаб блогерлар сўкинган ҳолда видео олишади. Ахир уларни оила даврасида, қизлар ва ёшлар томоша қилади.

    Журналистларга босим ҳақида корикатура
    Фото: elcontacto.ru

    – Айрим давлат идораларида шундай бир стереотип шаклланганки, журналист деганда камчилик қидирадиган, муаммо излайдиган инсонни тушунишади. Нима учун давлат идоралари билан журналистлар ўртасида бундай тафовут юзага келди? Буни қандай йўқ қилса бўлади?

    – Биласизми, журналистларни ҳамма вақт давлат идоралари ёмон кўрган. Бундан қўрқиш керак эмас. Журналист кимгадир яхши кўриниши учун ҳаракат қилмайди. Журналист қўлида қалам билан майдонга кириб келдими, унинг қуроли шу. Журналист ҳар икки томонга микрофон тутган ҳолда халққа объектив маълумот тақдим этиши керак. Агар шунинг учун журналистни ёмон кўришса, назаримда, бу яхши. Демак, журналистика ҳали тирик.

    – Fake news (сохта хабарлар) ёки дезинформация билан қандай курашиш мумкин? Ахборотни пуллик қилиш орқали дезинформацияга қарши курашса бўладими? Медиа бозори пуллик контент тайёрлашига қандай қарайсиз?

    – 10-15 йилдан бери биз “обуна”, деган сўзни негатив тарзда қабул қиладиган бўлдик. Бунинг ўзига яраша сабаблари мавжуд. Агар сиз ўқиётган ахборотингизга рамзий маънода ярим чақа тўласангиз, ўша ахборот сиз учун ёзилган, сиз учун у маҳсулот бўлади. Агар ахборотни текинга қабул қилаётган бўлсангиз, сиз ахборот бераётганлар учун маҳсулот ҳисобланасиз. Чунки текинга ахборот тарқатаётган инсон сизнинг эътиборингизни реклама берувчиларга пуллайди. Шунинг учун мен янги жамоатчилик ёрдамига таянадиган журналистикани қўллаб-қувватлайман. Масалан, Япониядаги Nippon Hoso Kyokai (NHK, телерадиокорпорацияси)га томошабинлар солиқ тўлагандай компанияга пул тўлайди. Шунинг учун бу компания тайёрлайдиган материалга ҳукумат аралаша олмайди. Лекин Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларида бундай формат мавжуд эмас.

    Fake news 
    Фото: rawpixel.com

    Шунга ўхшаш яна бир нон профит, нон партисан жоурналисм формати мавжуд. Бу форматдан асосий мақсад — реклама ортидан бойиб кетиш эмас, балки ҳақиқий журналистикани намойиш этиш. Бизда бўлса, айрим машҳур сайтларимиз реклама проекти сифатида майдонга кириб келади. Ва унинг орқасида катта бойвучча акалар туради. Асл журналистика на сиёсий, на иқтисодий кучларни орқасидан оёққа туриши керак. Одамларнинг ўзи, рамзий маънода бўлса ҳам, ўқиётган ахборот каналларига пул тўлаши лозим. Тўғри, ҳозир кимдир энди ўқиётган ахборотимизга ҳам пул тўлаймизми, дейиши мумкин. Аммо тез хулоса қилиш керак эмас. Бепул овқат одамнинг қорнини оғритгани сингари, бепул ахборот одамга зарар етказиши мумкин.

    – Сиз Ўзбекистон президентининг матбуот котиби лавозимида бир мунча вақт фаолият юритгансиз. Биринчи президентнинг журналистика соҳасига эътибори қандай бўлган?

    – Шу вақтга қадар жами ҳисобда 8 та жойда матбуот котиби лавозимида фаолият кўрсатганман. Мен раҳбарларни икки хил тоифага бўлган бўлар эдим. Биринчиси – журналистиканинг жамиятдаги ўрнини тушунадиган раҳбар. Иккинчиси – тушунмайдиган раҳбар. Мен Ислом Каримовни биринчи тоифага киритаман. Чунки Ислом ака нафақат журналистиканинг жамиятдаги ўрнини, балки президент pool’идаги ҳар бир журналистнинг исм-фамилиясини билар эдилар. Мисол учун, мен 2001—2005 йилларда президент матбуот котиби лавозимида ишлаган бўлсам, президент pool’ига аёл журналистларни олиб кирганман. Шунда Ислом ака ҳеч қандай эътироз билдирмаганлар.Бундан ташқари, бир куни Ислом ака мендан “рўйхатга кимларни ёздинг”, деб сўраб қолдилар. Шунда мен “Алишерни ёздим”, деб жавоб бердим. Кейин Ислом ака “Ҳошимовми ёки Азимовми”, дея сўраган эдилар. Ўшанда Ислом Абдуғаниевич журналистларни фамилиясигача эслаб қолганликларини билганман. Ҳатто россиялик журналистларнинг ҳаммасини танир эдилар. Яъни Ислом ака ўқувчи сифатида ҳам журналистларни кузатиб борар эди.

    Яна бир воқеа эсимга тушди. 2005 йилда юз берган Андижон воқеаларидан кейин президент девонида пресс-конференция ташкил қилдик. Пресс-конференция якунига етгач, Ислом ака “бундан кўнглим тўлмади, бош прокуратурада яна битта пресс-конференция уюштиринглар ва барча журналистларни чақиринглар”, дедилар. Шундан кейин бош прокуратура биносида Андижон воқеаларига бағишланган пресс-конференция ташкил қилдик. Барча хорижий ва ўзимиздаги ОАВларни чақирдик. Тадбир бошлангач, кутилмаганда залга Ислом Абдуғаниевич кириб келдилар-да, келиб менинг олдимга ўтириб, барча журналистларнинг саволларига очиқ жавоб бердилар. Агар Ислом ака журналистика ва ОАВнинг жамиятда ўрни йўқ, деб ҳисоблаганларида, бу тадбирга келмаган бўлар эдилар. Ислом Абдуғаниевич журналистлар билан қандай ишлаш кераклигини жуда яхши билар эди.

    Журналист Сардор Али суҳбатлашди

    26.03.2024, 18:10   Изоҳ (0)   3127
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отабек Нуритдиновнинг бурилишларга бой ҳаёт йўли

    14.03.2024, 22:25

    “Шунчаки юрагим йиғлади”. Таниқли журналист Муҳаббат Ҳамроева “Ёр-ёр” кўрсатувида бошқа чиқмаслигини маълум қилди

    18.03.2024, 12:35

    Вайнер Холиқжон Самадов 7 суткага, унинг тўрт нафар шериги 5 суткага қамалди

    19.03.2024, 22:50

    Ўзбекистондаги мактабларда ишлаётган ўқитувчилар сони очиқланди 

    26.03.2024, 18:05

    Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига ишга таклиф қилинмоқда. Маош минг доллардан бошланади 

    26.03.2024, 17:25

    Шавкат Мирзиёев Янги Наманган шаҳри қурилишига оид тақдимот билан танишди 

    26.03.2024, 17:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.