Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида мамлакатдаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони 547,7 минг нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.
Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:
- 2019/2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;
- 2020/2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;
- 2021/2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;
- 2022/2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;
- 2023/2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар.
Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили бошида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 7 730 нафарни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2018/2019-ўқув йилининг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,7 баробарга ошган.
Изоҳ (0)