Қозоғистонда 2024 йил бошидан буён ўткир вирусли гепатит А билан касалланишнинг 850 та ҳолати қайд этилди. Бу ўтган йилга нисбатан 1,9 баробар кўпдир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Власт.kz” хабар берди.
Шифокорлар гепатит касал одам билан алоқа қилгандан кейин ифлосланган сув, озиқ-овқат ва ифлос қўллар орқали юқиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Касаллик белгилари иситма, бош оғриғи, иштаҳанинг йўқолиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусишдир. Инкубация даври 14 дан 35 кунгача. Гепатит А билан касалланганлар симптомлар бошланишидан 2 ҳафта олдин ва бир ҳафта ўтгач атрофдагилар учун юқумли бўлади, — дейди шифокорлар.
Гепатит инфекциясидан ҳимояланиш учун қуйидагилар тавсия қилинган:
Овқатланишдан олдин, ҳожатхонага қатнагандан кейин, ишдан, сайрдан қайтганда қўлингизни ювинг, очиқ сув ҳавзаларидан қайнатилмаган сув ичманг ва у билан мева-сабзавотларни ювманг, ифлосланган сувларда сузманг, — дейилади тавсияда.
Изоҳ (0)