Санкт-Петербургда Хитойдан келган икки сайёҳда маймунчечак билан касалланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Роспотребнадзор” хабар берди.
“Роспотребнадзор”нинг Санкт-Петербургдаги бошқармаси Хитойдан келган сайёҳларда маймунчечак билан касалланишнинг икки ҳолати аниқлангани ҳақида маълум қилди. Касаллик Гонконг маъмурий округига сайёҳлик сафаридан қайтган икки эркакда аниқланган, — дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, беморлар юқумли касалликларга ихтисослашган тиббиёт муассасасида бўлиб, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.
“Роспотребнадзор” мутахассислари эпидемиологик текширувни бошлаган ва касалликнинг тарқалишини олдини олиш учун эпидемияга қарши чора-тадбирлар кўрмоқда. Касалланганлар билан алоқада бўлган шахслар доираси аниқланган, улар шифокор назоратида.
Изоҳ (0)