Россия президенти Владимир Путин Crocus City Hall’даги терактдан сўнг россияликларга мурожаат қилди.
У воқеани “варварларча содир этилган теракт” деб атади ҳамда қурбонлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, кўплаб тинч, бегуноҳ одамлар қурбон бўлганини келтириб ўтди.
Путин мурожаатида шифокор, қутқарувчи ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун барча ишни қилаётган ўт ўчирувчиларга ўз миннатдорлигини билдирди. Россия президенти, шунингдек, 24 мартни миллий мотам куни деб эълон қилди. Терактдан кейин 11 киши ҳибсга олинган, дея таъкидлади у.
“Терактнинг тўртала бевосита ижрочилари – одамларни отганлар, ўлдирганлар топилиб, қўлга олинди. Улар яширинишга уринди ва Украина томонга ҳаракатланди. Дастлабки маълумотларга кўра, улар учун Украина томони давлат чегарасидан ўтиш учун дарча ҳозирлаб қўйган”, – деди Владимир Путин.
Изоҳ (0)