• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Суперлига-2024. 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

    17 март куни Ўзбекистон Суперлигаси 2024 йилги мавсуми 3-тури ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунлангач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

    3-тур доирасида ўтказилган 7 ўйинда жами 11 та баҳсли вазият юзага келди: қуйида уларнинг батафсил изоҳи келтирилган:

     

    1-вазият: “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви, пенальти.

    Турнинг дастлабки баҳси 36-дақиқасида “Локомотив”нинг 2-рақамли футболчиси А. Абдурашидов рақиб жарима майдончаси ичига кириб бораётган вақтида “Пахтакор”нинг 22-рақамли аъзоси У. Адҳамзода билан контакт содир бўлган ва ҳужумчи жарима майдончаси ичида йиқилган. Бош ҳакам Рустам Лутfullин 11 метрлик нуқтага ишора қилган, ВАР ҳаками ҳам унинг қарорини тасдиқлаган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимояланаётган жамоа футболчиси рақибини чалиб юборган. Пенальти тўғри қўйилган, ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.


    2-вазият: “Сўғдиёна” – “Олимпик” баҳси, эҳтимолий фол.

    Жиззахдаги баҳснинг 44-дақиқасида мезбонлар ҳужуми аввалида икки жамоа вакиллари тўқнаш келган ва тўп “Сўғдиёна” футболчисининг қўлига теккан. Шундан сўнг, мезбонлар ҳужумни гол билан якунлаган. Дастлаб, 2-ёрдамчи ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этган, бироқ кейинчалик ВАР ҳакамлари офсайд чизиғини чизиш орқали гол тоза урилганини қайд этишган. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Дастлабки вазиятда “Сўғдиёна” футболчисининг қўли табиий ҳолатда. Аксинча, “Олимпик” футболчиси қоида бузмоқда. Шундай бўлса ҳам, тўп мезбонларда қолгани сабабли бош ҳакам ўйинни тўхтатмаган. Гол урилган вазиятда офсайд йўқ. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


    3-вазият: “Сўғдиёна” – “Олимпик” ўйини, пенальти.

    Ушбу учрашувнинг 52-дақиқасида “Сўғдиёна”нинг 22-рақамли футболчиси “Олимпик” аъзосининг оёғини босиб олган. Шундан сўнг, бош ҳакам Фирдавс Норсафаров 11 метрли жарима зарбаси белгилаган. ВАР ҳакамлари ҳам унинг қарорини тасдиқлаган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда ҳимоячи рақибининг оёғини оёқ кийимнинг таг қисми билан босган ва бу пенальтига сабаб бўлган. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


    4-вазият: “Сўғдиёна” – “Олимпик”, бекор қилинган пенальти.

    Учрашувнинг 84-дақиқасида “Олимпик” футболчиси рақиб жарима майдончаси чизиғи устида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетиб, йиқилган. Дастлаб бош ҳакам пенальти белгилаган, бироқ кейинчалик ВАР ҳакамлари ёрдами билан бунга ўзгартириш киритилиб, фол жарима майдончаси ичида эмас, ташқарисида бўлгани қайд этилган ҳамда жарима зарбаси белгиланган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Фол жарима майдончаси ташқарисида содир этилган. ВАР вазиятга аралашиб тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


    5-вазият: “Сўғдиёна” – “Олимпик” учрашуви, эҳтимолий пенальти.

    Жиззахдаги баҳснинг 90-дақиқасида мезбонлар аъзоси Зотеевнинг зарбаси жарима майдончаси ичида “Олимпик” аъзосининг қўлига теккан. Бош ҳакам учрашувни давом эттиришга рухсат берган. Бироқ кейинчалик эътирозларга чек қўйиш мақсадида ВАР монитори ёнига борган. Такрорларни кўриб чиққан Норсафаров қарорини ўзгартирмаган ва ўйин давом эттирилган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ҳимоячининг қўли танага ёпишиб, табиий ҳолатда турибди. Бу вазиятда бош ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилган. ВАР такрорларида ҳам бу қарор тўғрилиги ўз тасдиғини топган. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


    6-вазият: “Сурхон” – “Андижон” баҳси, пенальти.

    Ўйиннинг 34-дақиқасида андижонликлар жарима зарбасини ижро этгач, “Сурхон”нинг 10-рақамли футболчиси Д. Плетнев меҳмонларнинг 17-рақамли аъзоси Ф. Соҳибжоновни ўз жарима майдончаси ичида йиқитган. Вазиятни яқиндан кузатиб турган бош ҳакам Аскер Нажафалиев дарҳол 11 метрли нуқтага ишора қилган. ВАР ҳакамлари ҳам пенальтини тасдиқлаган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Сурхон” футболчиси ҳужумчига нисбатан фол ишлатган, пенальти тўғри белгиланган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


    7-вазият: “Нефтчи” – “Металлург” учрашуви, мезбонларнинг голи.

    Фарғонадаги баҳснинг 89-дақиқасида мезбонлар аъзоси К. Карп рақиб дарвозасини ишғол қилган. Футболчи зарба бераётган пайтда унинг 3 та жамоадоши ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. Бироқ ВАР ҳакамлари такрорларни кўриб чиққач, голни инобатга олишни тавсия қилган. Шундан сўнг, гол ҳисобланган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ЎзФҲМ ташаббуси билан ишга туширилган 2 дарвоза ортидаги камералар бу сафар ҳам яна бир бор ўз фойдасини кўрсатди. Дарвоза ортидаги камера туширган тасвирда офсайддаги футболчилар тўп ва дарвозабон йўлини тўсмагани аниқ кўринган. Гол қоидаларга мувофиқ урилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


    8-вазият: “Бунёдкор” – “Навбаҳор” ўйини, эҳтимолий пенальти.

    Учрашувнинг 25-дақиқасида “Навбаҳор” футболчилари жарима зарбасини ижро этгач, “Бунёдкор” дарвозабони тўпни мушти билан узоқлаштирган. Шу жараёнда тўп “Бунёдкор”нинг 11-рақамли аъзоси Т. Абдухолиқовнинг қўлига теккан. Бош ҳакам дастлаб ўйинни давом эттиришга рухсат берган. Сўнгра, ВАР ҳакамлари билан қисқа суҳбатдан кейин ўйинни давом эттириш қарорида қолган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ўйин давом эттирилиши тўғри қарор бўлган. Тўп ўз жамоадошидан узатилган вазиятда қўлга тегса, пенальти белгиланмайди. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


    9-вазият: “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви, пенальти.

    Тошкентдаги баҳснинг 69-дақиқасида “Навбаҳор”нинг ҳужуми чоғида тўп мезбонларнинг 66-рақамли аъзоси А. Тўлқинбековнинг қўлига теккан. Дастлаб, бош ҳакам ўйинни давом эттирган. Сўнгра, ВАР ҳакамлари Олим Тўйчибоевни монитор ёнига чақиргач, ҳакам 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Тўп ҳимоячининг нотабиий ҳолатдаги қўлига теккан. Бу вазиятда ВАР ҳакамлари бош ҳакамга ёрдам бериб, тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


    10-вазият: ОКМК – “Динамо” баҳси, эҳтимолий пенальти.

    Олмалиқдаги учрашувда юзага келган ушбу баҳсли вазият самарқандликларнинг ҳужуми жараёнида юзага келган. “Динамо”нинг 21-рақамли ҳужумчиси А. Холмирзаев рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун кураш чоғида ҳимоячи ва дарвозабон билан тўқнашиб, йиқилган. Бош ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берган, ВАР ҳакамлари ҳам унинг қарорини қўллаб-қувватлаган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда тўпга биринчи бўлиб ҳимоячи теккан. Шундан сўнг, ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасида контакт содир бўлиб, “Динамо” аъзоси йиқилган. Тўпга биринчи бўлиб ўйнагани учун ОКМК аъзоси қоидани бузмаганини қайд этишимиз мумкин. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


    11-вазият: ОКМК – “Динамо” учрашуви, эҳтимолий пенальти.

    Ушбу баҳсда яна бир бор шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. “Динамо” жамоасининг ҳужуми чоғида жамоа вакили Х. Ҳалилов рақиб жарима майдони ичида тўп учун кураш чоғида ҳимояланаётган жамоа вакилидан оёғига енгил зарба қабул қилиб олган. Вазиятни жуда яқиндан кузатиб турган бош ҳакам Иброҳим Исмоилов ўйинни давом эттиришга рухсат берган. ВАР ҳакамлар вазиятни текшириб чиққач, пенальтига асос йўқлигини қайд этган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун кураш чоғида контакт қайд этган. Бироқ бу пенальти белгилаш учун етарли асос эмас. Қолаверса, вазиятни бош ҳакам жуда яқиндан кузатиб турган, у бу ҳолат учун 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши нотўғри бўлишини тушунган. Ўйинни давом эттириш — тўғри қарор эди. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

    19.03.2024, 11:02   Изоҳ (0)   6663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳакамлар қўмитаси биринчи турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан хулоса берди

    05.03.2024, 21:42

    Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди 

    13.03.2024, 15:11

    Футбол бўйича “Арал” – “Дўстлик” учрашуви бош ҳаками ўйинлардан четлатилди

    14.03.2024, 18:23

    “Ўзбекистон Осиёнинг энг яхшилари билан рақобат қила олади” — Катанес ОФК расмий сайтига интервью берди

    19.03.2024, 10:49

    Англиянинг “Ноттингем Форест” клубидан 4 очко олиб ташланди 

    18.03.2024, 21:17

    “Трабзонспор” мухлислари ва “Фенербаҳче” футболчилари ўртасидаги муштлашувдан кейин 12 киши қўлга олинди (видео)

    18.03.2024, 18:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.