• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Ҳакамлар қўмитаси биринчи турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан хулоса берди

    Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунлангач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг янги мавсумдаги биринчи йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

    Маълумотларга қараганда, дастлабки тур ўйинларида жами 10 та баҳсли вазият юзага келган: қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарор билан танишишингиз мумкин.

    1-вазият: “Навбаҳор” – “Динамо” учрашуви, эҳтимолий қизил карточка.

    Чемпионатнинг очилиш учрашуви 14-дақиқасида “Навбаҳор”нинг 9-рақамли футболчиси О.Ҳамробеков тўп учун курашда рақиб жамоанинг 10-рақамли аъзоси Ж. Кожога нисбатан қўпол ўйин намойиш этган. Бош ҳакам эҳтиётсиз ўйин учун Ҳамробековга сариқ карточка кўрсатган. ВАР ҳакамлари такрорий лавҳаларни ҳар хил ракурсдан кўриб чиқиб, контакт яққол кўринган кадрни топа олмагач, бош ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлади.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

    2-вазият: “Навбаҳор” – “Динамо” учрашуви, эҳтимолий пенальти.

    Учрашувнинг 1-бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда “Динамо”нинг 8-рақамли футболчиси Хислат Ҳалилов мезбонлар жарима майдончаси ичида тўп учун курашиб, рақиб оёғига чалиниб йиқилган. Ушбу вазиятда бош ҳакам Наманган клуби аъзоси тўпга биринчи теккан, деб ҳисоблаб, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. Бироқ Эксперт-ҳакамлар комиссияси бу вазиятда ҳимояланаётган футболчи эҳтиётсизлик намойиш этганини ҳисобга олиб, пенальти белгиланиши тўғри қарор бўлишини қайд этди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ҳакамлар жамоасининг қарори нотўғри деб топилди.

    3-вазият: “Навбаҳор” – “Динамо” учрашуви, мезбонлар фойдасига пенальти.

    Ўйиннинг 82-дақиқасида “Динамо” жарима майдончаси ичида 26-рақамли ҳимоячи К. Шарафутдинов рақиб аъзоси А. Исмоиловга нисбатан қўполлик намойиш этгач, у йиқилган. Дастлаб бош ҳакам Раҳимбек Каримов ўйинни давом эттиришга рухсат берган. ВАР ҳакамлари ушбу вазиятни такроран кўриб чиқиб, бош ҳакамни монитор олдига чақирган. Сўнгра, бош ҳакам такрорларни кўриб чиққач, 11 метрлик жарима зарбаси белгилаб, қоида бузган футболчига сариқ карточка кўрсатган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Пенальти тўғри қўйилган, жарима майдончаси ичида ҳақиқатан ҳам қўпол ўйин кузатилган. Бироқ бош ҳакам томонидан кўрсатилган сариқ карточка нотўғри берилган.

    4-вазият: “Навбаҳор” – “Динамо” учрашуви, “Динамо” дарвозасига эҳтимолий пенальти.

    Учрашувнинг 90+7-дақиқасида “Навбаҳор”нинг 11-рақамли футболчиси А. Собиржонов тезкор қарши ҳужум чоғида ортидан келаётган рақиб ҳимоячиси билан тўп учун курашдан сўнг, жарима майдончаси ичида йиқилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси бу вазиятда тўп учун табиий кураш кечгани ва ҳимоячи тўпга биринчи тегиб, шундан сўнг ҳужумчи ва унинг ўртасида контакт бўлганини қайд этди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ўйин давом эттирилиши тўғри қарор. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

    5-вазият: “Насаф” – “Олимпик” ўйини, 2-сариқ карточка, четлатиш.

    Қаршидаги учрашувнинг 83-дақиқасида “Олимпик”нинг 18-рақамли футболчиси А. Абдирасулов рақиб ҳужумчисини қўполлик билан бартараф қилгани боис, бош ҳакам Азиз Асимов томонидан ўйиндаги 2-сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Сариқ карточкаси бор футболчи истиқболли ҳужумни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун майдондан асосли четлатилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

    6-вазият: “Локомотив” – “Металлург” баҳси, меҳмонларнинг голи.

    Учрашувнинг 43-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида тўп учун кураш чоғида тўқнашув юзага келган, бу пайтда 70-рақамли ҳимоячи қўли билан тўпга ўйнаган. Шундан сўнг, ВАР ҳакамлари бош ҳакамни экран ёнига чақирган. Якунда бош ҳакам Олим Тўйчибоев 11 метрлик нуқтага ишора қилган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ВАР вазиятга аралашиб, тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

    7-вазият: “Локомотив” – “Металлург” баҳси, меҳмонларнинг эҳтимолий пенальти.

    Баҳснинг 89-дақиқасида меҳмонлар ҳужуми чоғида “Локомотив”нинг 2-рақамли футболчиси А. Абдурашидовнинг қўлига тўп теккандек кўринган. Бош ҳакам учрашувни давом эттиришга рухсат берган, ВАР такрорий лавҳалар орқали ҳимоячининг қўли табиий ҳолатда бўлганини қайд этган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Қўл табиий ҳолатда бўлган, бу вазиятда пенальти йўқ. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

    8-вазият: “Сурхон” – “Пахтакор” баҳси, мезбонларнинг бекор қилинган голи.

    Тошкентдаги баҳсда “Пахтакор” дарвозасига урилган ушбу гол биринчи ёрдамчи ҳакам томонидан офсайд, дея қайд этилган. ВАР ҳакамлари такрорий лавҳалар орқали чизиқ тортиб, ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлигини тасдиқлаган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ВАР ҳакамлари томонидан тортилган чизиқ ҳам барчасини исботлаб турибди, гол офсайддан урилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

    9-вазият: “Сурхон” – “Пахтакор” баҳси, эҳтимолий пенальти.

    Ушбу вазиятда дастлаб ўйинни давом эттирган бош ҳакам Абдурашид Худойбергановни ВАР ҳакамлари эҳтимолий пенальти сабабли экран ёнига чақирган. Такрорларни кўриб чиққан бош ҳакам тўп учун табиий кураш кетган, деб ҳисоблаб, ўз қарорини ўзгартирмаган.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бош ҳакам ўз қарорида қолиб тўғри қилган, бу вазиятда тўп учун табиий кураш содир бўлган. Ҳакамнинг қарори бир овоздан тўғри деб топилди.

    10-вазият: “Сурхон” – “Пахтакор” баҳси, эҳтимолий жарима зарбаси.

    Учрашув 2-бўлимида “Сурхон” ҳужумчиси рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди. Тўп учун олдинга чиққан дарвозабон ҳужумчи билан жарима майдончаси ташқарисида тўқнашди ва ҳужум тўхтатилди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов учрашувни давом эттиришга рухсат берди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Дарвозабон тўпга ўйнаган, шундан сўнг ҳужумчи билан контакт содир бўлган. Бу вазиятда ўйин давом эттирилади. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.

    05.03.2024, 21:42   Изоҳ (0)   5818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сариқ карточка учун молиявий жарима, ён ҳакам учун оширилган тўлов — ЎзФҲМ журналистлар учун йиғилиш ўтказди

    29.02.2024, 10:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Динамо”га имконият қолдирмади 

    01.03.2024, 20:34

    ПФЛ Суперлига ва Про Лига клубларини шартномалар масаласида расман огоҳлантирди

    04.03.2024, 10:40

    Франция чемпионати янги мавсумдан “Макдоналдс” номини олиши мумкин

    05.03.2024, 17:32

    “Навбаҳор” клубига янги президент тайинланди 

    05.03.2024, 12:15

    “Отаси билан дарахт кесиб, уй ишларига ёрдам берарди”. “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг болалиги ҳақида 

    05.03.2024, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Титаник бўлаклари орасидан қора шишадан ясалган маржон топилди

    Дунё | 20 июн, 19:00

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Мисрда Ўзбекистон технологиялари асосида трактор ишлаб чиқарилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:50

    Дунёнинг энг бадавлат модели Кендалл Женнер сарвқомат бўлиш учун қандай нонушта қилади?

    Гўзаллик | 20 июн, 18:45

    Нетаньяху АҚШни Эрон билан урушга тортиш учун Трампни алдамоқда — ОАВ

    Дунё | 20 июн, 18:40

    Фарғонада МИБ мансабдори пора билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:28

    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди

    Реклама | 20 июн, 16:30

    Бухорода эчкиэмарга нос чектирган фуқарога жазо тайинланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.