Англиянинг “Ноттингем Форест” клубидан 4 очко олиб ташланади.
АПЛ молиявий қоидаларни бузганлиги учун клубни жазолади, дея хабар бермоқда The Guardian.
Лига “Ноттингем”дан очко олиб ташланишини эълон қилди. Клуб аппеляция беради.
“Форест” ўз айбини тан олган, аммо клуб ҳимояси Бреннан Жонсоннинг трансфери ҳолатни енгиллаштирилишига ишонган. Эслатиб ўтамиз, Жонсон 47,5 миллион фунт эвазига “Тоттенҳэм” клубига ўтган. Бироқ бу ҳам жазо енгиллашишига сабаб бўлмаган.
“Ноттингем Форест” 4 очко олиб ташланганидан сўнг Англия Премьер Лигасининг 18-поғонасига тушиб кетди. Жамоа ҳисобида энди 21 очко мавжуд.
Изоҳ (0)