“Трабзонспор” мухлислари ва “Фенербаҳче” футболчилари ўртасидаги муштлашувдан кейин 12 киши қўлга олинди.
ФИФА раҳбари Жанни Инфантино “Трабзонспор” мухлислари ва “Фенербаҳче” футболчилари ўртасидаги жанжални қоралади: “Спортда ва жамиятда шафқатсизликка ўрин йўқ”
17 март куни Туркия Суперлигасидан ўрин олган учрашувда “Фенербаҳче” меҳмонда “Трабзонспор” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг мухлислар майдонга югуриб чиқиб, майдон марказида ғалабани нишонлаётган меҳмон жамоа футболчиларига ҳужум қилди. Футболчилар хавфсизлик ва полиция ҳамроҳлигида трибуна остидаги хонага киритилди.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликайга кўра, ҳозиргача 12 кишининг шахси аниқланиб, қўлга олинган. Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.
“Туркия Суперлигасидан ўрин олган “Трабзонспор ва “Фенербаҳче” ўртасидаги ўйинидан сўнг биз кўрган шафқатсизликни мутлақо қабул қилиб бўлмайди – бунга спорт ва жамиятда, майдонда ва ундан ташқарида ўрни йўқ.
Мен буни аввал ҳам айтганман ва яна айтаман — футболда ҳар бир футболчи ҳимояланган ва хавфсиз бўлиши керак, шунда улар дунё бўйлаб кўплаб одамларни хурсанд қилиши мумкин.
Мен тегишли органларни ушбу қоидага барча риоя этилишини таъминлашга ва Трабзондаги даҳшатли воқеалар учун жавобгарларни ўз қилмишлари учун жавобгарликка тортишга чақираман”, — дейилади ФИФА раҳбари баёнотида.
Изоҳ (0)