Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди.
Хабарингиз бор, 2026 йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари 2023 йилнинг октябрь ойида бошланган ва саралашнинг дастлабки босқичида ўзбекистонлик ҳакамлар 3 та учрашувни бошқарган эди.
Саралашнинг иккинчи босқичидан ўрин олган Яман – БАА учрашувини Илгиз Танташев босчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Қанотларда унга Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берса, яна бир ҳакам Аскер Нажафалиев захира ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ушбу босқич доирасидаги Фаластин – Бангладеш баҳсига яна бир ўзбекистонлик вакил — Владислав Сейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинлов олган.
Қуйида улар бошқарадиган учрашув маълумотлари билан танишинг:
ЖЧ—2026 саралаши, 2-босқич | Осиё минтақаси, H гуруҳи
Яман – БАА
27.03.2024 | 00:00
Осиё минтақаси, I гуруҳи
Фаластин – Бангладеш
21.03.2024 | 23:30
Изоҳ (0)