Ўзбекистонда 2023 йили қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда 2023 йили қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилгани очиқланган. Жумладан:
- Фарғонада энг кўп донли экинлар етиштирилган (926,7 минг тонна маҳсулот)
- Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1 772,6 минг тонна)
- Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (726,3 минг тонна)
- Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (337,3 минг тонна)
- Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (696,8 минг тонна)
- Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (639,2 минг тонна)
- Самарқанд вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (326,2 минг тонна)
- Самарқандда энг кўп – 1 403,5 минг тонна сут олинган
- Тошкент вилоятида энг кўп – 1 509,7 миллион дона тухум олинган
- Хоразмда энг кўп – 30,9 минг тонна балиқ овланган
- Самарқандда 1 734,1 минг бош йирик шохли қорамол бор
- Қашқадарёда 5 027,4 минг бош қўй ва эчкилар бор
- Тошкент вилоятида энг кўп – 56 494 бош отлар бор
Изоҳ (0)