Россияга ишлашга бориб, қийин аҳволга тушган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат Миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Пермдаги “РегионСтрой”, Санкт-Петербургдаги “СтройКрафт” корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликлар ва уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди. Бошқирдистон давлат тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
2023 йил февраль ойида Пермда ишлаш учун бориб, қийин аҳволда қолган фуқаро Перм—Наманган авиарейси орқали ватанга қайтарилди. Волгоградда меҳнат қилаётган ҳамюртларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)