Перу президенти Дина Болуарте қиммат соатлар коллекцияси сабабли коррупцияда гумонланмоқда. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Перу Бош прокуратураси ОАВда давлат раҳбарига тегишли қимматбаҳо соатлар ҳақидаги хабарлар туфайли Дина Болуартега нисбатан дастлабки терговни бошлаган.
Бош прокуратура республика президентини Rolex маркали соатларига эгалик қилиш билан боғлиқ ҳолда декларацияда маълумотларни яшириш ва ноқонуний бойиш каби жиноятларни содир этганликда гумон қилиб, дастлабки процессуал ҳаракатлар бошлашни буюрди, — дейди у.
Ўтган ҳафта журналист Марко Сифуентес YouTube’га видео жойлаштирди ва унда Болуарте президент бўлган 2022 йил декабридан бери 14 хил соат, жумладан Rolex билан омма олдида пайдо бўлганини таъкидлади.
Болуарте Перу Конгресси собиқ президент Педро Кастильога коррупцияда айблов эълон қилганидан кейин давлат раҳбари бўлган. Ўша пайтда у вице-президент эди.
Изоҳ (0)