Тошкент вилоятида айрим ер майдонлари давлат захирасига қайтарилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Бўка тумани “Бўстон” массивидаги Innovation Ceramic Group МЧЖ ҳамда “Паркент” массивидаги “Эргаш Шухрат Импекс” фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер ижара шартномаси суднинг тегишли қарорига кўра бекор қилинди.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли қарорни имзолади. Шунингдек, қарорда, мазкур ер майдонлари давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилиши ва ердан самарали фойдаланиш чоралари кўрилиши белгиланган.
Изоҳ (0)