Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 2,99 сўмга кўтарилиб, 12 570 сўм бўлди. Евро 52,03 сўмга пастлаб, 13 698,78 сўм бўлди. Рубль 0,37 сўмга тушиб, 136,91 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 20,99 сўмга кўтарилиб, 12 567,01 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди. 14 март куни тижорат банкларида доллар курси 12 600 сўмдан ошганди.
Изоҳ (0)