Ўзбекистон тижорат банклари 14 март ҳолатига кўра АҚШ долларининг курсини оширди.
Банкларда 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 485 — 12 520 сўм атрофида бўлиб турибди.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- Ҳамкорбанк: сотиб олиш — 12 520, сотиш — 12 610;
- KDB Bank Uzbekistan: сотиб олиш — 12 485, сотиш – 12 610;
- Orient Finans bank: сотиб олиш — 12 490, сотиш — 12 610.
Маълумот учун, долларнинг расмий курси 14 март ҳолатига 12 546,02 сўмни ташкил қилмоқда. Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 534,01 сўм бўлганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Изоҳ (0)