Тошкент шаҳар Бектемир туманида 55 та жаримани тўламай келган аёлдан машинаси олиб қўйилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, Бектемир туманида яшовчи Гулчеҳра исмли аёлдан ИИБ ЙХҲБ органлари қарорларига асосан жами 55 та қоидабузарлик учун салкам 62 млн сўм маъмурий қарздорлик мавжуд. У автомобилда ҳаракатланаётган вақтида йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, йўл чизиқларини босиб ва энг ёмони, светофорнинг қизил чироқларига ҳам эътибор бермасдан ҳаракатланган ҳолда жами 55 та қоидабузарлик содир этган.
Қоидабузарликдан 45 таси тезликни оширгани учун қўлланилган. МИБнинг Бектемир туман бўлими ходимлари томонидан ҳайдовчининг, Tracker 2 машинасига қидирув эълон қилиниб, машина Тошкент шаҳридан топилган ва жарима майдонига қўйилди.
Изоҳ (0)